
Мадриднинг "Реал" клуби ва Винисиус Жуниор ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳалигача турғунликдан чиқмаган. Трансфер Ньюс Лайв хабарга кўра, футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар фақат 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин давом эттирилиши мумкин.
Шундай қилиб, Винисиус амалдаги шартнома муддати якунланишига бир йил қолган ҳолда ноаниқ келажак билан қарши олишга мажбур бўлиб қолиши мумкин. Унинг шартномаси 2027-йилнинг ўртасигача мўлжалланган.
Аввалроқ Винисиуснинг "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо билан муносабатларидаги муаммолар сабабли шартномани узайтиришга шошилмаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.