date

Салах Ливерпулни тарк этиши мумкин


Мисрлик юлдуз ҳужумчи Муҳаммад Салах жорий мавсумда "Ливерпул" учун унчалик ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. Шунингдек, Саудия Арабистони клублари уни кузатишда давом этмоқда.

Бу ҳақда talkSPORT ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Салахнинг ҳозирги шакли саудияликларнинг унга қизиқишига таъсир кўрсатмаган.

Улар уни келажакда ўз сафига қўшишни мақсад қилган. Трансфер келаси ёзда амалга ошиши мумкин, яъни Муҳаммаднинг "Энфилд"даги амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолганда.

2025/26-йилги мавсумда Салах жами 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Трансфермаркт портали 33 ёшли футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салах Ливерпулни тарк этиши мумкин