Алонсо: Футболчилар одам, робот эмас


Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо "Барселона" ҳимоячиси Роналд Араухо ҳолатига муносабат билдирди. Хабарларга кўра, Уругвайлик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида "Челси"га қарши учрашувда (0:3) қизил карточка олганидан сўнг руҳий муаммоларга дуч келган.
Шу сабабли, Араухо клуб раҳбариятидан руҳий тикланиш учун вақт сўраган. "Аввало, биз футболчиларнинг ҳис-туйғулари ва эҳтиёжларини ҳурмат қилишимиз керак.
Улар робот эмас, балки инсон. Уларнинг олдига катта талаблар қўйилади ва уларда катта масъулият бор," - дейди Алонсонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Жорий мавсумда Араухо барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.





























Изоҳлар 0
…