
Барселона ярим ҳимоячиси Педри Мадриднинг Атлетико клубига қарши ўйинда жароҳат олди. 23 ёшли футболчи аввалги жароҳатидан сўнг бир ойлик тикланиш жараёнидан кейин илк бор асосий таркибда майдонга тушган эди.
Бироқ, учрашувнинг 74-дақиқасида у ерга ўтирди ва ўйинни давом эттира олмаслигини кўрсатди. Ханс-Дитер Флик мажбурий равишда иккинчи ўзгаришни амалга оширди.
Унгача Дани Олмо ҳам майдонни тарк этишга мажбур бўлганди, у ўйинда гол уриб, жамоани ҳисобда олдинга олиб чиққан эди (2:1). 26-дақиқада Педри Рафиньо Диасга голли пас берди, у эса ҳисобни тенглаштирди.
Агар Барселона ушбу ўйинда ғалаба қозонса, Мадриднинг Реал клубидан тўрт очкога, Атлетикодан эса олти очкога олдинга чиқиб олади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.