
Ўтган ёзда Миланнинг "Интер" клубида мураббий ўзгариши содир бўлди. Тўрт йил давомида жамоани бошқарган Симоне Индзаги клубни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди.
Унинг ўрнини Кристиан Киву эгаллади. Милан клуби сардори, аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес ушбу мутахассисларни бир-бири билан таққослади.
"Уларнинг услублари ўхшаш, иккаласи ҳам чиройли футболни кўришни исташади. Кристиан қўл остида биз кўпроқ прессинг қиламиз, тўпни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз.
Ҳозирги жамоамизда кўп нарса шу тамойилга асосланган ва ҳозирча ҳаммаси ёмон эмас", - деди Лаутаро Мартинес fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида. Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчи 2018 йилдан бери "Интер" сафида тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.