date

Симеоне Рафиньядан ҳайратда: «Қандай қилиб у «Олтин тўп»ни олмаган?»


Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона» вингери Рафинья Диаснинг ўйинидан ҳайратда эканини билдирди. Бразилиялик футболчи «кўк-анорранглилар»га «Атлетико» устидан муҳим ғалаба (3:1) қозонишда ёрдам берди ва гол уришга муваффақ бўлди.

«Рафинья – ажойиб футболчи. У исталган позицияда ўйнай олади: вингер, ярим ҳимоячи, ҳужумчи, ҳатто қанот ҳимоячиси сифатида ҳам.

У гол уради, имкониятлар яратади, рақибни босим остида ушлайди ва майдон бўйлаб кўп ҳаракат қилади. Қандай қилиб у «Олтин тўп»ни қўлга киритмаганини тушунолмайман», – деди Симеоненинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. 28 ёшли футболчи «Олтин тўп»-2025 соврини учун овоз беришда бешинчи ўринни эгаллаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Рафиньядан ҳайратда: «Қандай қилиб у «Олтин тўп»ни олмаган?»