
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг “Атлетико” жамоасига қарши ўйинда (3:1) Педри ва Дани Ольмонинг олган жароҳатлари ҳақида гапирди. Икки футболчи ҳам иккинчи бўлим давомида мажбурий алмаштирилган эди.
Ўйин вақтида Педри самарали голли узатмани амалга оширди, Дани Ольмо эса гол муаллифи бўлди. “Педрининг аҳволи яхши – у шунчаки бироз чарчаган.
Ольмо эса елкасидан жароҳат олди. Вазиятни кузатамиз,” – деди Флик журналистларга берган интервьюсида.
“Барселона”нинг навбатдаги ўйини шанба куни “Бетис”га қарши бўлиб ўтади. Айни дамда каталониялик жамоа Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Улар “Реал”дан тўрт очкога олдинда, бироқ мадридликларнинг битта ўйини заҳирада мавжуд. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.