date

Дани Олмо 3 ҳафта ўйнамайди


Барселонанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Олмо Мадриднинг Атлетико жамоасига қарши ўйинда жароҳат олгани сабабли сафдан чиқди. Ўйин 3:1 ҳисобида Барселона фойдасига якунланган бўлса-да, 65-дақиқада иккинчи голни урган Олмо дарҳол майдонни тарк этди.

Кейинчалик футболчида елка чиқиши аниқланган. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Олмо уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

Барселона жамоаси 6-декабр куни Бетисга қарши ўйнайди, шунингдек, 9-декабрда Айнтрахт Франкфурт, 13-декабрда Осасуна ва 21-декабрда Вильярреалдан куч синайди. Жорий мавсумда Дани Олмо 17 ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва икки марта ассистентлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дани Олмо 3 ҳафта ўйнамайди