
Англия чемпионатининг 14-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Сандерленд" жамоасини қабул қилади. "Евро-Футбол.
Ру" нашри ушбу ўйин учун тахминий асосий таркибларни тақдим этди. "Ливерпуль" таркиби: Алиссон (дарвозабон), Робертсон, ван Дейк, Ибраима Конате, Кёртис Жонс, Алексис Мак Аллистер, Гравенберх, Гакпо, Собослаи, Салоҳ, Экитике.
"Сандерленд" таркиби: Руфс (дарвозабон), Мандава, Альдерете, Баллард, Мукиеле, Хьюм, Ле Фе, Садики, Жака, Майенда, Бробби. "Ливерпуль" сафида Жованни Леони узоқ муддатга жароҳат олгани сабаб ўйинда қатнашолмайди.
"Лидс"га қарши ўйинга эса Жереми Фримпонг ва Конор Бредли қайтиши кутилмоқда. "Сандерленд" жамоасида эса Ҳабиб Диарра ва Алез Ажибола жароҳат туфайли майдонга туша олмайди.
Аввалги турда "Ливерпуль" "Вест Хэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Сандерленд" "Борнмут"ни 3:2 ҳисобида ютди. Турнир жадвалида "қизиллар" "қора мушуклар"дан бир очко ортда қолмоқда.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Ливерпуль" сўнгги икки уй учрашувини йирик ҳисобда бой берган: "Ноттингем Форест"га қарши 0:3 ва "ПСВ Эйндховен"га қарши 1:4. "Ливерпуль" ва "Сандерленд" жамоалари бугун, 3-декабр куни, Тошкент вақти билан 01:15да "Энфилд" стадионида тўқнаш келади.
Ушбу учрашувнинг матнли онлайн трансляциясини ўтказиб юборманг. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.