
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана, ҳозирда ижара асосида Туркиянинг «Трабзонспор» клубида ўйнаётган бўлса-да, яқинлашиб келаётган Африка Кубогида иштирок этмайди. Бу ҳақда Камерун футбол федерацияси веб-сайти хабар берди.
Жамоа Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, Камерун терма жамоаси бош мураббийи ўзгарди. Янги мураббий Давид Пагу турнирга кенгайтирилган рўйхатни эълон қилган бўлиб, унда икки машҳур футболчи, жумладан, Андре Онана ва ҳужумчи Венсан Абубакар ўрин олмайди.
Венсан Абубакар аввал Камерун терма жамоаси сафида 116 ўйинда 45 гол урган эди. Камерун терма жамоасининг кенгайтирилган таркибида қуйидаги дарвозабонлар жой олган: Девис Эпасси («Динамо Бухарест», Румыния), Симон Омоссола («Лупопо», Конго), Симон Нгапандуэтнбу («Монпелье», Франция) ва Эдуард Сомбанг («Коломб Спортив», Камерун).
Африка Кубоги Марокашда бўлиб ўтади ва 21 декабрда старт олади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.