
Мадриднинг "Реал" жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг ҳозирги таркиби ҳақидаги фикрларини билдирди. "Биз доим олдинги таркиб ҳақида гапиришимиз керак эмас, чунки бу ҳеч кимга ёрдам бермайди.
Жамоа бошқа турдаги футболчилар билан ғалаба қозониш йўлини топиши керак. Мен энг кўп хоҳлайдиган нарса — бу "Реал"нинг ғалаба қозониши", — деди германиялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.
Мадриднинг "Реал" клуби Испания Ла Лигасида 14 турдан сўнг жадвалнинг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Жамоанинг ҳисобида 33 очко бор.
Бугун, 3 декабр куни, Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Испания чемпионатининг 15-турида Бильбао шаҳрида "Атлетик" жамоасига қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.