21:20 / 29.01.2017
5 739

«Барселона» сафарда «Бетис» билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

«Барселона» сафарда «Бетис» билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Испания чемпионати 20-туридан ўрин олган “Бетис” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Ўйин давомида “Бетис” футболчилари анча фаол ҳаракат қилди. 75-дақиқада улар ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Кейин “Барселона” ҳам гол урди, аммо ҳакам уни инобатга олмади. Шунга қарамай, 90-дақиқада Суарес Мессининг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Испания чемпионати, 20-тур

Бетис – Барселона 1:1

Голлар: 1:0 – 75 Алегрия, 1:1 – 90 Суарес

Бетис
– Адан, Пиччини, Тошка, Пеццелья, Манди, Себальос, Пардо (Донк, 69), Петрос, Дурмиси, Алегрия, Рубен Кастро.

Барселона – тер Стеген, Пике, Матье, Динь (Альба, 68), Алеиш Видаль, Ракитич, Денис Суарес (Андре Гомеш, 59), Туран (Сержи Роберто, 68), Неймар, Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Пике (43), Петрос (67), Ракитич (70), Рубен Кастро (78), Андре Гомеш (78).

Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» сафарда «Бетис» билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди