
Реал Мадриднинг бош мураббийи ўзгариши борасидаги миш-мишлар давом этмоқда. Defensa Centralнинг хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти ҳозирча Хаби Алонсони тўлиқ қўллаб-қувватламоқда ва унинг кетма-кет учта дуранг натижасидан сўнг вазиятни яхшилашига ишонмоқда.
Аммо натижалар салбий бўлса, "қироллик клуби" мураббий ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкин. Манбанинг маълумотига кўра, агар мураббий ўзгарса, Реал Мадрид раҳбарияти "Комо" клубининг ёш мураббийи Сеск Фабрегасга мурожаат қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Фабрегаснинг чиройли футболга эътибор қаратиши ва фақат узатмалар ўйинига қарам бўлмаслиги Мадрид раҳбариятига маъқул. Шунингдек, Фабрегас жамоани бошқариш учун етарлича обрўга эга.
Реал Мадрид президенти Флорентино Перес Фабрегас ҳақида юқори фикрда. Манба яна қайд этадики, вақтинча жамоани бошқариш учун Зинедин Зидан ҳам жалб этилиши мумкин.
Мадридда Зиданнинг 2025/2026 йилги мавсум охиригача "қироллик клуби"ни учинчи марта бошқариши мумкинлиги ҳақида фикрлар мавжуд. Шу билан бирга, Зиданнинг ёзда Франция терма жамоасини бошқариши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.