date

Алонсо: "Дуранг сериясини тўхтатмоқчи эдик"


Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Испания чемпионатининг 19-турида "Атлетик" устидан қўлга киритилган ишончли ғалабани изоҳлади. "Бу 'Реал' учун муҳим ўйин эди.

Биз дуранглар сериясини тўхтатмоқчи эдик. Яхши футбол кўрсатдик ва эҳтимол, бу бизнинг энг кўп қиррали ўйинимиз бўлди.

Аммо ишимизни давом эттиришимиз керак", — деди Алонсо матбуот анжуманида. Учрашувда "Реал" "Атлетик"ни 3:0 ҳисобига мағлуб этди.

Голларни Эдуардо Камавинга ва Килиан Мбаппе (дубль) киритишди. Ҳозирда "Реал" 14 та ўйиндан кейин 36 очко жамғариб, Испания Ла Лигасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алонсо: "Дуранг сериясини тўхтатмоқчи эдик"