date

Милан Серхио Рамосни таркибга қўшмайди


Жорий қишда Серхио Рамоснинг Европа футболига қайтиши эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Март ойида 40 ёшга тўладиган тажрибали футболчи қайси жамоага бориши мумкин?

Аввалроқ матбуот Рамоснинг "Реал"га қайтиши ёки "Милан"да Лука Модрич билан бирлашиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Transfer News Live хабарича, Tuttosport манбалари орқали маълум бўлишича, Рамоснинг хизматлари "Милан"га таклиф қилинган.

Бироқ, Италия А Серияси клуби вакиллари испаниялик ҳимоячини таркибга қўшишни истамаяпти. Серхио Рамос 2025 йилни Мексиканинг "Монтеррей" клубида ўтказган.

Унинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрь ойининг охиригача амал қилади. Эслатиб ўтамиз, Рамос бунгача Европада "Севилья", "Реал" ва "ПСЖ" клубларида тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Милан Серхио Рамосни таркибга қўшмайди