
Милан жамоаси футболчиси Кристиан Пулисич жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтди. Аммо, айни вақтда, франциялик ярим ҳимоячи Юссуф Фофана жароҳат олиб, Италия Кубогидаги "Лацио"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Шунингдек, эҳтимол Фофана 8-декабр куни "Торино"га қарши А Серияси доирасидаги ўйинда ҳам майдонга туша олмайди. Клуб шифокорларининг тахминига кўра, у фақат "Сассуоло"га қарши ўйинга тикланиб етиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Фофана эса 2024-йилдан бери "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Бунгача у тўрт йил давомида "Монако" сафида тўп сурган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.