date

Куртуа Хаби Алонсонӣ ҳимоя қилди


Мадриднинг "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа бош мураббий Хаби Алонсоннинг жамоа футболчилари билан муносабатлари ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди. Чоршанба куни "Реал" сафарда "Атлетик Бильбао"ни Килиан Мбаппе томонидан киритилган дубл ва Эдуардо Камавинганинг голи эвазига мағлубиятга учратди.

Шунга қарамай, жамоанинг кийинишхонасидаги муҳит ҳақидаги мунозаралар тўхтамади. "Баъзан мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиши ёки яхшиланиши мумкин.

Аммо биз ҳеч қачон Хаби билан жамоада муаммо борлигини сезмаганмиз. Матбуотда ҳар доим шов-шув бўлади, лекин жамоа ичида вазият бутунлай бошқача", – деди Куртуа Madrid Universalга берган интервьюсида.

"Реал" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Куртуа Хаби Алонсонӣ ҳимоя қилди