
Англия премьер-лигасида 14-тур баҳслари давом этмоқда. "Астон Вилла" жамоаси сафарда "Брайтон"га қарши баҳс олиб бориб, голларга бой ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.
"Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери ушбу ўйинни "қийин" деб атап, ўз фикрларини билдирди. "Ҳақиқатан ҳам қийин ўйин бўлди.
Биз бу мавсумдаги ўз услубимизда ўйнадик. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам футболчиларимиз руҳдан тушмади ва жамоавий режага амал қилишди.
Биз кайфиятимизни сақлаб қолдик ва қатъият кўрсатдик, бу ажойиб. Айтиш жоизки, мавсум бошида бунга эришишимиз анча қийин эди", деди Эмери BBC Sport нашрига берган интервьюсида.
Эътиборга лойиқ жиҳат шундаки, "Астон Вилла" ушбу ғалаба эвазига АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.