Арсенал марказий ҳимоячисини йўқотди – Артета фикри

Арсенал марказий ҳимоячисини йўқотди – Артета фикри
Арсенал бош мураббийи Микел Артета марказий ҳимоячи Кристиан Москеранинг жароҳати ҳақида фикр билдирди. 21 ёшли испаниялик футболчи чоршанба куни Брентфордга қарши ўйиннинг 44-дақиқасида алмаштирилди.

Ушбу учрашувда Арсенал 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аввал биз Габриэль ва Салибани йўқотдик, энди эса Москера жароҳат олди.

Вазиятни ўрганишимиз керак. Эҳтимол, унинг тизза ёки тўпиғида муаммо бор.

Ҳозирча қанчалик жиддий эканини билмаймиз. У нима бўлганини аниқ айтолмади, лекин алмаштирилишга мажбур бўлди", – деди Артета ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Шунингдек, Арсенал шанба куни сафарда Астон Вилла билан баҳс олиб бориши керак.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар