
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ўйинига қойил қолганини маълум қилди. Чоршанба куни француз футболчиси "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда дубл қайд этди, шунингдек, ватандоши Эдуардо Камавингага ассистентлик қилди.
Учрашув "Реал"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Мбаппени тўхтатиш имконсиз.
Бир пайт ўйин давомида ўзимга шундай дедим: "Вой, қандай бахтки, мен у билан бир клубда ўйнайман ва фақат миллий терма жамоада унга қарши майдонга тушаман." Мбаппе бутунлай бошқа даражани намоиш этмоқда", – деди Куртуа Мадрид Xtra нашрига берган интервьюсида. "Реал"нинг ҳужумчиси Ла Лигада 15 ўйинда 16 гол билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.