
Ливерпул жамоаси яна ўз майдонида ғалаба қозона олмади. Чоршанба куни Арне Слот бошчилигидаги жамоа Сандерленд билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Маглубиятдан қочиш эса фақат ўйиннинг сўнгида рақибнинг автоғоли эвазига амалга ошди. Opta статистик маълумотларига кўра, қизиллар 2021-йил март ойидан бери илк бор ўз уйида кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Аммо ўша даврдаги кўрсаткичга етиш учун ҳали анча бор (олти ўйин ғалабасиз). 6-декабр, шанба куни Ливерпул сафарда Лидс жамоасига қарши ўйнайди.
Уч кундан кейин эса Чемпионлар Лигаси доирасида Миланнинг Интер жамоасига қарши Сан-Сиро стадионида беллашади. Навбатдаги ўйин Энфилдда 13-декабр куни ўтказилади, унда рақиб Брайтон бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.