
Интер Майами ҳужумчиси Лионель Месси яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати доирасида Аргентина терма жамоасининг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мусобақа ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Аргентина терма жамоаси турнирга амалдаги чемпион сифатида йўл олади. 2022 йилда “альбиселесте” Қатарда ўзининг учинчи Жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритган эди.
“2022 йилги муваффақиятни такрорлаш мумкинми? Ҳа, деб ўйлайман.
Жамоа яна Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишга интилмоқда ва бор кучини сарфлайди. Аммо айрим кичик омиллар муваффақиятга тўсқинлик қилиши мумкин.
Ҳар қандай рақиб жиддий қийнчилик туғдириши эҳтимолдан холи эмас”, — деди Месси ESPNга берган интервьюсида. Шунингдек, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби бўлган Мессининг ЖЧ-2026да иштирок этиши ҳали аниқ эмас.
Турнир давомида у 39 ёшга тўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.