
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо "Атлетик"га қарши ўйинда ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳаракатларини юқори баҳолади. Испания Ла Лигасининг 19-тур учрашувида "қироллик клуби" 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Мбаппе дубл қайд этиб, битта голли узатмани амалга оширди. "Килиан жуда яхши ўйнади.
Унинг Винисиус билан ўзаро ҳаракати, голлари ва самарали узатмалари менга манзур бўлди. Бу ўйинда ҳар бир нарса менга ёқди", - деди Алонсо журналистларга.
Жорий мавсумда Мбаппе барча мусобақалар доирасида 20 та учрашувда иштирок этиб, 25 та гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди. 7-декабр куни Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилади.
Мбаппе мавсумда 25 та гол урган топ-лигалар орасидаги биринчи футболчи бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.