Яя Туре: "Гвардиолани кўрсам, илон кўраман"

Яя Туре: "Гвардиолани кўрсам, илон кўраман"
Собиқ "Манчестер Сити" ва "Барселона" футболчиси Яя Туре мураббий Пеп Гвардиола билан муносабатлари ҳақида гапирди. Туре бу ҳақда Zack en Roue Libre YouTube-каналида сўз юритди.

"Мен инсонни кўрмаяпман – илонни кўряпман. "Барселона" мураббийи менга қўнғироқ қилиб: "Сен қайтишинг керак, бу жуда муҳим", деди.

Аммо рафиқам: "Сен бу бемаъниликни тингламоқчимисан? У сени камситган эди, энди эса қайтишингни истаяпти?

Биз "Манчестер"га кетамиз", деди. У мени бир йил давомида заҳирада ўтқазиб қўйди, аммо мавсум охирида мен жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин кўрсатдим, шундан кейин у мени "Барселона"га таклиф қилди", – дейди Туре Foot Mercato нашрига берган интервьюсида.

Қийин муносабатларга қарамай, икки томон бир неча йил бирга ишлади: 2008 йилдан 2010 йилгача "Барселона"да, кейин эса 2016 йилдан 2018 йилгача "Манчестер Сити"да.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар