date

Месси: Гвардиола Германия ва Англия футболини ўзгартирди


Юлдуз ҳужумчи Лионель Месси Хосеп Гвардиоланинг Германия ва Англия футболига таъсирини таъкидлади. "Барселонадан кейин Гвардиола бошқа жойларга ўтди ва ғалаба қозонишда давом этди.

Гап нафақат ғалабаларда, балки унинг жамоалари қандай ўйнашида. У "Бавария" билан Чемпионлар лигасини юта олмади, лекин Германияда ўйинни ўзгартирди.

Худди шундай, Англияда "Манчестер Сити" билан ҳам АПЛ ўйин услубини ўзгартирди", - деди Месси ESPNга берган интервьюсида. Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда.

Унинг амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача давом этади. Лионель Месси эса ҳозирда "Интер Майами" сафида ўйнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси: Гвардиола Германия ва Англия футболини ўзгартирди