
Айнтрахт Франкфурт клуби ҳужумчиси Жан Маттео Баоя Лондоннинг Арсенал жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбаларига кўра, Арсенал 20 ёшли француз футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ трансфер фақат ёзги даврда амалга ошиши мумкин, январ ойида эмас.
Айнтрахт футболчининг трансфери учун тахминан 70 миллион евро талаб қилмоқда. Жорий мавсумда Баоя барча мусобақаларда 18 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Француз футболчисининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойигача мўлжалланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.