
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Финаллиссима доирасида Испанияга қарши ўйнаш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди. Аввалроқ Европа ва Жанубий Америка чемпионлари, Испания ва Аргентина терма жамоалари март ойида ўзаро соврин учун учрашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
"Финаллиссимада ўйнайманми? Йўқ.
Очиғи, йўқ. Ҳатто бу ўйин бўладими, йўқми, бу ҳали тасдиқланмаган.
Улар ўзлари ҳам билмайди. Лекин самимий айтсам, мавсум ўртисида тайёргарлик кўриш мени қийин аҳволга солади.
Бу худди янги мавсумни нолдан бошлашга ўхшайди", – деди Месси ESPN билан суҳбатда. Эслатиб ўтамиз, ўтган кузда 38 ёшли Лионель Месси "Интер Майами" клуби билан шартномасини 2028-йил охиригача узайтирган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.