
Интер Майами ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси оила аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Менинг учун оила – бу ҳамма нарса, энг муҳим нарса.
Улар доимо ёнимда бўлишган, ҳатто оғир дамларда ҳам. Биз терма жамоа билан кўп азоб чекканмиз.
Барселонада биз ҳамма нарсани ютардик, аммо кейин терма жамоага борганимда ишлар ёмон кечарди ва одамлар мени ҳақорат қилишарди. Улар менинг терма жамоа либосига нисбатан ҳиссиётим йўқлигини, жамоада ўйнамаслигим кераклигини айтишарди.
Оилам эса буларни Аргентинадаги спорт дастурларида томоша қилишарди. Биласизми, ҳаммамиз биroz мазохистмиз.
Бу менинг ота-онам ва опа-укаларим учун жуда оғир эди. Менга оила доим ёнимда бўлганидан омад кулиб боқди.
Биз жуда яқинмиз. Антонелланинг оиласи билан ҳам шундай.
Уларнинг ёнимда бўлишини яхши кўраман," – деди Месси ESPNга берган интервьюсида. Яқинда Лионель Месси Интер Майами билан шартномасини 2028-йил охиригача узайтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.