date

Пике: Дембеле Олтин Тўпга лойиқми?


Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике "ПСЖ" клуби француз вингери Усмон Дембелега 2025-йилги Олтин Тўп топширилгани бўйича ўз фикрини билдирди. "Мен Дембелени яхши биламан, у билан бирга ўйнаганман.

Унда туғма истеъдод бор. У жуда техник ва тезкор футболчи.

Олтин Тўпни ким олишга лойиқ эканлиги ҳар доим баҳсли масала бўлиб келган. Дембеле "ПСЖ"нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди ва жамоа билан барча совринларни қўлга киритди.

Шу жиҳатдан, у бу мукофотга ҳақли эди", - дейди собиқ футболчи RMC Sportга берган интервьюсида. Дембеле ўз фаолиятида илк бор Олтин Тўпни қўлга киритди.

Иккинчи ўринни "Барселона"нинг ёш вингери Ламин Ямал эгаллади, учинчи ўрин эса "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Витинияга насиб этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пике: Дембеле Олтин Тўпга лойиқми?