
Брайтоннинг марказий ҳимоячиси Ян-Пол ван Хекке Лондоннинг Тоттенҳэм клуби сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "шпорлар" 25 ёшли нидерландиялик футболчининг ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда. Ван Хеккенинг жамоа билан шартномаси 2027-йилнинг ёзида якунланади.
Шу сабабли, Брайтон уни келаси йил сотиб юбориши мумкин, акс ҳолда футболчини текинга йўқотиш хавфи мавжуд. Трансфер қиймати тахминан 45 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Жорий мавсумда ван Хекке барча мусобақалар доирасида 16 ўйинда майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлди. Англия чемпионатининг яқинлашиб келаётган турида Тоттенҳэм 6-декабр куни Брентфордни қабул қилса, Брайтон 7-декабр куни ўз майдонида Вест Ҳем билан беллашади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.