
Ливерпул собиқ футболчиси Жейми Каррагер, Манчестер Юнайтед собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанднинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталар нархлари ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Фердинандга футбол ўйинлари оммага янада арзон бўлиши керакми, деган савол берилган.
Фердинанд жавобида: "Мен оддий халқданман, биз ҳар доим нарса ва хизматларнинг ҳамёнбоп бўлишини хоҳлаганмиз. ФИФА бу борада нимадир қилишга ҳаракат қилаётганини биламан, аммо бу иш амалга ошадими, буни ҳали кўрамиз", деди Би-би-сига берган интервьюсида.
Каррагер эса Фердинанднинг ушбу сўзлари ҳақида ижтимоий тармоқларда ўз муносабатини билдирди ва жавоб сифатида куляётган смайликларни пул тўлдирилган қопча смайликлари устига жойлаштирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.