
УЕФА Украинани, аниқроқ айтганда, Украина Футбол Ассоциациясини (УФА) жазолади. УЕФА қарорига биноан, украиналиклар 19 минг евро миқдорида жарима тўлайди: 10 минг евро мухлисларнинг майдонга чиқиб кетгани учун, 9 минг евро эса трибунада пиротехника ишлатилгани учун.
Ушбу қоидабузарликлар жорий йилги Жаҳон чемпионати – 2026 саралаш босқичидаги Исландияга қарши ўйинда содир бўлди. Шунингдек, УЕФА Украина мухлисларининг Россия ҳақида бўлган баннерига оид ишни ҳам кўриб чиқди.
Ушбу баннер Евро-2024 саралаш босқичидаги Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда трибунада пайқалганди. УЕФА баннер мазмунини сиёсий ва провокацион деб топди.
Бу қоидабузарлик учун УФА 15 минг евро жаримага тортилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.