date

Гвардиола: Тухель Англия билан чемпион бўлишини истайман

Гвардиола: Тухель Англия билан чемпион бўлишини истайман

"Манчестер Сити" жамоасининг тажрибали бош мураббийи Пеп Гвардиола Жаҳон чемпионати–2026 арафасида кутилмаган, бироқ қизиқарли фикр билдирди. Унга кўра, инглиз терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелга халқаро майдонда катта ютуқ – жаҳон чемпиони бўлишни чин дилдан тилайди.

Гвардиола фикрича, мундиалда иштирок этадиган жамоалар таркиби деярли барқарор, бир-бирини яхши ўрганиб бўлган. Шу боис рақобат даражаси юқори, фаворитлар сафини тортиб чиқиш эса осон иш эмас. Шунга қарамай, у ўз танловини очиқ ва қатъият билан баён қилди.

“Агар ғолибликка даъво қила оладиган 4–5 жамоани санасам, ҳеч ким хафа бўлмаса керак. Лекин Англияни алоҳида қайд этгим келади. Бу ерда бир неча йил яшадим, шу мамлакатнинг ҳаётига шунчаки кузатувчи эмас, балки бир парчасига айланиб улгурдим. Шу боис Тухель ва унинг болалари жаҳон чемпиони бўлишса, бундан катта мамнуният ҳис қилардим”, – деди Пеп.

Каталониялик мутахассиснинг бу гаплари Англия мухлислари орасида айни дамда кенг муҳокама қилинмоқда. Чунки Тухелнинг жамоа бошқарувига келишидан сўнг термада янги уйғунлик, янги тактик қараш ва ички ишонч шакллана бошлагани сир эмас.

Бугун эса футбол оламининг кўз ўнгида муҳим воқеа – ЖЧ-2026 қуръаси ўтказилади. Унда барча гуруҳлар тақдири деярли ойдинлашади ва қайси жамоа қандай йўлдан бораётгани аввалдан билинади.

Гвардиоланинг самимий телаклари, шубҳасиз, Англия термасига қўшимча руҳ беради. Мухлислар эса устози қўллаб-қувватлаган Тухелнинг жамоаси катта саҳнада қандай ўйин намойиш этишини орзиқиб кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: Тухель Англия билан чемпион бўлишини истайман