
Ноябрь ойи бошида "Бавария" сафарда "ПСЖ"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Луис Диас дубл қайд этди, бироқ биринчи бўлим якунида Ашраф Ҳакимига қарши қўполлик қилгани учун қизил карточка олди.
Марокашлик футболчи жиддий жароҳат олиб, ҳали ҳам тикланиш жараёнида. Дастлаб Диасга учта ўйин дисквалификацияси белгиланган эди.
Аммо УЕФА апелляциядан сўнг дисквалификацияни икки ўйинга қисқартирди. Луис Диас аллақачон бир Чемпионлар лигаси ўйинини ўтказиб юборди.
Колумбиялик футболчи кейинги босқичдаги "Спортинг"га қарши ўйинда ҳам майдонга туша олмайди. Бироқ умумий босқичнинг еттинчи турида "Юнион Сент-Жиллуаз"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин.
Ўйин 21-январ куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.