date

ПСЖ Лука Беральдо билан хайрлашиши мумкин


ПСЖ марказий ҳимоячиси Лукас Беральдо қишки трансфер ойнасида сотилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида бор. Жорий мавсум давомида бразилиялик ўйинчининг клубни тарк этиши ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, Париж клуби раҳбарияти 22 ёшли ҳимоячини "алмаштириб бўлмас футболчи" деб ҳисобламайди. Беральдога Бразилиянинг "Фламенго" ва "Палмейрас" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ, футболчининг ўзи ватанига қайтишни истамаяпти ва ПСЖ сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашни давом эттиришни афзал кўрмоқда. Лукас Беральдонинг трансфер нархи Трансфермаркт маълумотларига кўра, 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Лука Беральдо билан хайрлашиши мумкин