
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръасидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. Бразилия жамоаси Марокаш, Шотландия ва Гаити терма жамоалари билан тўқнаш келади.
"Бу жуда қийин гуруҳ. Марокаш ўтган Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатган эди.
Шотландия ҳам жуда кучли рақиб. Осон бўлмайди, аммо биз яхши ўйнашимиз керак.
Бизнинг вазифамиз – имкони борича яхши тайёргарлик кўриб, биринчи ўринни эгаллаш. Биринчи икки ўйин жуда катта аҳамиятга эга бўлади, чунки бизга ишонч керак", – деди Анчелотти интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мураббий июн ойида Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. У бунга қадар Мадриднинг "Реал" клубини бошқарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.