date

Ливерпул ҳимоячиси майдонга қайтишга яқин


“Ливерпул” жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг жароҳатдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. 24 ёшли футболчи октябрь охиридан бери тиззанинг орти пайларидаги жароҳат сабабли ўйинларда иштирок этмаган.

Daily Mail хабарига кўра, Фримпонг машғулотларга қайтган ва тахминан икки ҳафта ичида тўлиқ тикланиб майдонга тушишни режалаштирмоқда. Жереми Фримпонг жорий мавсум бошида “Ливерпул” томонидан Леверкузеннинг “Байер” клубидан 40 миллион евро эвазига харид қилинган эди.

У жамоа бош мураббийи Арне Слот қўл остида барча мусобақаларда тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлган. Шунингдек, “Ливерпул” жамоаси шанба куни Премер-лига доирасида “Лидс”га қарши сафарда ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпул ҳимоячиси майдонга қайтишга яқин