date

Марк Гехи Барселона саъй-ҳаракатларидан ҳайратда


Европанинг йирик футбол клублари "Кристал Пелас" марказий ҳимоячиси Марк Гехининг трансфери учун курашни давом эттирмоқда. 2026-йил ёзида инглиз футболчисининг амалдаги шартномаси муддати якунига етади ва уни эркин агент сифатида қўлга киритишни истаганлар кўп.

Ана шундай клублар орасида "Барселона" ҳам бор: каталонлар Марк Гехининг вакилларига икки марта оғзаки таклиф билан мурожаат қилишган, деб хабар беради TEAMtalk. 25 ёшли футболчи аслида "Ливерпул"га ўтишни орзу қилади, бироқ "кўк-анорранглилар"нинг қатъиятидан таассурот олган ҳолда, Каталонияга кўчиб ўтиш имкониятини ҳам истисно қилмайди.

Марк Гехига даъвогарлик қилаётган клублар орасида "Бавария", Мадриднинг "Реал" клуби, "Манчестер Юнайтед" ва бошқа топ жамоалар ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марк Гехи Барселона саъй-ҳаракатларидан ҳайратда