
Милан жамоасининг собиқ қора тоғлик футболчиси Деян Савичевич португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леауга юксак баҳо берди. Унга кўра, Леау Милан сафида таниқли ўнинчи рақамни кийишга муносиб.
"Бу жуда муҳим, у чемпионатда ғалаба қозонгач, бу рақамни ҳақиқатан ҳам муносиб эгаллади. Лекин мен уни марказий ҳужумчидан кўра қанот футболчиси сифатида кўраман.
Аммо Аллегри тажрибалар ўтказмоқда ва ҳозирча бу муваффақиятли кечмоқда", деди Савичевич pianetamilan.it нашрига. Эслатиб ўтамиз, "Даҳо" лақаби билан танилган Деян Савичевич 1992 йилдан 1998 йилгача Италия клуби сафида тўп сурган.
Рафаэл Леау эса 2019 йилда "Лилл" клубидан Милан жамоасига ўтган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.