date

Ренар: Аргентина яна жаҳон чемпиони бўлиши мумкин


Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар Аргентинанинг келаётган жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. "Албиселесте" жамоаси ўтган мундиалда ғолиб бўлди, гарчи мусобақани муваффақиятсизлик билан бошлаган бўлса-да: гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида Аргентина Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

"Аргентинанинг яна жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятлари бор. Мен 2022-йилда айтган гапларимни такрорламайман, чунки мусобақага ҳали анча вақт бор.

Лекин ўшанда улар муваффақиятга эришиши мумкинлигини ҳақиқатдан ҳам ҳис қилгандим. Баъзан турнирни ёмон бошлаш жамоага фойда беради, уларни уйғотади – айнан шу нарса аргентиналиклар билан Қатарда содир бўлди", – деди Ренар Dsports нашрига берган интервьюсида.

2026-йилги жаҳон чемпионатида Лионель Скалони жамоаси Австрия, Жазоир ва Иордания билан бир гуруҳда ўйнайди. Саудия Арабистони эса Испания, Уругвай ва Кабо-Верде терма жамоалари билан бир квартетда иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ренар: Аргентина яна жаҳон чемпиони бўлиши мумкин