date

Аргентина терма жамоаси мураббийи Скалононинг мундиал қуръасига муносабати


Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалоно 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръаси натижаларига ўз муносабатини билдирди. Қуръа натижаларига кўра, Аргентина Ж гуруҳига тушди.

Ушбу гуруҳда шунингдек, Жазоир, Австрия ва Иордания жамоалари ҳам иштирок этади. "Жазоир яхши футболчиларга эга кучли жамоа.

Австрия саралаш турнирида ажойиб ўйин кўрсатди ва бу биз учун осон рақиб бўлмаслиги аниқ. Иордания билан эса унчалик таниш эмасмиз, бироқ улар Жаҳон чемпионатига чиққан экан, бунга албатта асос бор.

Бундай мусобақаларда енгил ўйин бўлмайди", — деди Скалоно Teleféга берган интервьюсида. 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июн куни бошланиб, 19-июлга қадар давом этади.

Унда жами 48 миллий жамоа иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина терма жамоаси мураббийи Скалононинг мундиал қуръасига муносабати