date

Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги келажагини изоҳлади


Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг миллий жамоа сафидаги келажаги борасида саволларга жавоб берди. Жума куни Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг қуръаси бўлиб ўтди.

Унда беш карра чемпион Бразилия Марокаш, Шотландия ва Гаити жамоалари билан бир гуруҳга тушди. Қуръа натижасидан сўнг Анчелоттидан Неймар ҳақида сўрашди.

"Мен Неймар ҳақидаги саволларингизни тушунаман. Вазиятни аниқлаштириб ўтаман.

Ҳозир декабр ойидамиз, Жаҳон чемпионати эса июнда бошланади. Май ойида турнир учун таркибни эълон қиламан.

Агар Неймар соғлом бўлса, ўзини бошқалардан яхшироқ ёки ҳеч бўлмаганда тенг даражада кўрсата олса, у Жаҳон чемпионатига боради. Нуқта", – деди Анчелотти.

Бу сўзларни журналист Фабрицио Романо келтирган. Шу билан бирга, яқинда "Сантос" клубининг 33 ёшли футболчиси Неймар Бразилия А Сериясида "Жувентуде"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги келажагини изоҳлади