
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жакомо Распадори ўз ватанига қайтиши мумкин. 25 ёшли футболчи "матрасчилар" сафида асосий таркибда камдан-кам майдонга тушмоқда.
Бу эса унинг Италияга қайтиши ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди. Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, ҳужумчини "Рома" ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
Шунингдек, "Милан" ва "Ювентус" клублари ҳам Распадори учун курашишга тайёр. Жакомо Распадори жорий йилнинг август ойида "Наполи"дан "Атлетико"га 22 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
Трансфермаркт порталининг баҳолашига кўра, футболчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога тенг. Жорий мавсумда Распадори Диего Симеоне жамоаси сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 голли узатмани амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.