date

Роберто Мартинес Ўзбекистон термасини эътироф этди


Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида рақибларига нисбатан фикрларини билдирди. Жума куни ўтказилган қуръа натижасига кўра, Португалия бир гуруҳда Колумбия ва Ўзбекистон термалари билан беллашади.

Гуруҳнинг тўртинчи иштирокчиси плей-офф ўйинлари натижасида аниқланади. Бу жамоа Янги Каледония, Конго ёки Ямайка бўлиши мумкин.

"Португалия ва Колумбия ўртасидаги учрашув алоҳида эътиборга лойиқ. Мен ушбу ўйинни катта фахр ва ҳаяжон билан кутмоқдаман.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон термаси ҳам чуқур эҳтиромга лойиқ. Плей-офф орқали мусобақага йўл олган жамоалар ҳар доим ўзгача руҳ билан ўйнайди", — деди Мартинес журналистларга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 ўйинлари 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберто Мартинес Ўзбекистон термасини эътироф этди