
Италия А Сериясининг 14-турида Милан шаҳри вакили "Интер" ўз майдонида "Комо" клубини қабул қилади. Ҳар икки жамоа турнир жадвалининг юқори қисмда жойлашган.
Кутилётган асосий таркиблар қуйидагича: "Интер": Зоммер (дарвозабон), Димарко, Бастони, Ачерби, Аканжи, Аугусто, Мхитарян, Чалханоғлу, Барелла, Лаутаро Мартинес, Маркус Тюрам. "Комо": Бутез (дарвозабон), Морено, Рамон, Диего Карлос, Смолчич, да Куня, Перроне, Хесус Родригес, Пас, Аддай, Дувикас.
"Интер" сафида жароҳати сабаб Раффаэле ди Геннаро (дарвозабон), Дензел Дюмфрис, Маттео Дармиан ва Томас Палациос ўйинларда иштирок эта олмайди. "Комо" таркибида эса Эдоардо Голданига, Ассане Диaо, Альберто Доссена ва Сергий Роберто жароҳат туфайли сафдан чиққан.
А Сериянинг 13-турида "Интер" "Пиза"га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Комо" "Сассуоло"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Турнир жадвалида "Интер" "Комо"дан уч очко олдинда бормоқда.
"Интер" ва "Комо" ўртасидаги ўйин бугун, 6-декабр куни Милан шаҳридаги "Сан-Сиро" стадионида Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Ушбу ўйиннинг матнли онлайн трансляциясини ўтказиб юборманг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.