date

ЖЧ–2026: Аргентина тушган гуруҳ мутлақ «ўлим гуруҳи» деб топилди

ЖЧ–2026: Аргентина тушган гуруҳ мутлақ «ўлим гуруҳи» деб топилди

2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлангани биланоқ, бутун футбол оламида қайси гуруҳ энг хавфли экани борасида баҳслар бошланди. Opta статистик платформаси ўзининг илмий таҳлили асосида бу саволга аниқ жавоб берди — Аргентина жой олган “J” гуруҳи расман мусобақанинг энг қийин тўртлиги сифатида қайд этилди.

Opta баҳосига кўра, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина Жазоир, Австрия ва Иордания билан бир гуруҳга тушгани билан ушбу квартетнинг рақобат даражаси бошқалардан кескин фарқ қилади. Бу жамоаларнинг ҳар бири ўзига хос тактик услуб, индивидуал маҳорат ва мусобақавий тажрибага эга — шунинг учун ҳам J гуруҳи ҳақли равишда “ўлим гуруҳи” деб аталяпти.

Иккинчи ўринда Франция тушган “I” гуруҳи қайд этилди. Бу ерда сенегаллилар, Норвегия ва қитъалараро плей-офф ғолиби бўладиган жамоа билан беллашувлар ҳам шиддатли кечиши табиий.

Кучли учликни эса Нидерландия, Япония, Тунис ва УЕФА плей-офф ғолибидан иборат “F” гуруҳи якунлади. Ҳамма термалар ўйин қарорини ўзгартириш қудратига эга бўлган жамоалар — бу квартет ҳам ўта мураккаб тузилмага эга.

Опта'нинг баҳолашига кўра, Ўзбекистон жой олган “K” гуруҳи қийинлик бўйича 6-ўринда турибди. Португалия, Колумбия ва плей-офф ғолиби билан бирга бўлиш, албатта, енгил вазифа эмас. Бироқ энг оғир бешликдан четда тургани — термамиз учун ижобий сигнал.

Тўлиқ рейтинг қуйидаги тарзда шаклланди:

  1. J гуруҳи — Аргентина, Жазоир, Австрия, Иордания

  2. I гуруҳи — Франция, Сенегал, плей-офф ғолиби, Норвегия

  3. F гуруҳи — Нидерландия, Япония, Тунис, УЕФА плей-офф ғолиби

  4. H гуруҳи — Испания, Кабо-Верде, Саудия Арабистони, Уругвай

  5. L гуруҳи — Англия, Хорватия, Гана, Панама

  6. K гуруҳи — Португалия, плей-офф ғолиби, Ўзбекистон, Колумбия

  7. C гуруҳи — Бразилия, Марокаш, Гаити, Шотландия

  8. D гуруҳи — АҚШ, Парагвай, Австралия, УЕФА плей-офф ғолиби

  9. G гуруҳи — Бельгия, Миср, Эрон, Янги Зеландия

  10. A гуруҳи — Мексика, ЖАР, Жанубий Корея, УЕФА плей-офф ғолиби

  11. E гуруҳи — Германия, Кюрасао, Кот-д’Ивуар, Эквадор

  12. B гуруҳи — Канада, УЕФА плей-офф ғолиби, Қатар, Швейцария

Дунё футболи шиддат касб этаётган бир пайтда, жамоалар ўртасидаги фарқлар қисқараётгани ҳам сир эмас. Аммо Opta рейтинги ЖЧ–2026да қайси гуруҳларда ҳақиқий “портлаш” бўлишини олдиндан кўрсатиб берди.

Мухлислар учун эса эндиликда ягона вазифа — ушбу тузилмаларда қандай сенсациялар юз бериши мумкинлигини кутувчи қизиқиш билан чемпионатни яқиндан кузатиш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ–2026: Аргентина тушган гуруҳ мутлақ «ўлим гуруҳи» деб топилди