date

Фабрегас Интерга ўтиш имконияти ҳақида гапирди


Комонинг бош мураббийи Сеск Фабрегас Миланнинг Интер клуби билан боғлиқ ўтган воқеалар ҳақида фикр билдирди. "Нерадзуррилар" ёз бошида Саудия Арабистонига кетган Симоне Индзагини алмаштириш учун янги мураббий қидиришган.

Асосий номзод сифатида Фабрегас кўрилган эди, бироқ Комо раҳбарияти испаниялик мутахассисни қўйиб юбормади. Натижада бу лавозимга Кристиан Чиву тайинланди.

Бу мавзуга Фабрегас матбуот анжумида қисқача тўхталиб ўтди: "Ҳозир буни муҳокама қилишнинг аҳамияти йўқ ва бу ҳақда гапиришни истамайман. Бу мен учун ҳиссий жиҳатдан оғриқли мавзу, чунки унда кўп ҳис-туйғулар мужассам.

Ҳозир мен Комода ишлашда давом этяпман ва клуб учун боримни бераман," деди у. Бугун Интер ўз майдонида А Сериянинг 14-турида Комо билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабрегас Интерга ўтиш имконияти ҳақида гапирди