date

Арсенал Лил футболчисига қизиқмоқда


Лил клуби ярим ҳимоячиси Аюб Буадди Лондоннинг Арсенал жамоаси трансфер нишонига айланди. Машҳур спорт журналисти Фабрис Хокинснинг хабар беришича, "тўпчилар" 18 ёшли истеъдодли футболчини январ ойида ўз сафига қўшиб олиш устида фаол ишламоқда.

Англия клуби спорт директори Андреа Берта француз футболчисининг вакиллари билан музокаралар ўтказган. Лил клуби эса ўзининг ёш юлдузини шошилинч тарзда сотишни истамаётгани маълум.

Клуб раҳбарияти ярим ҳимоячи билан янги шартнома тузишни ва уни келаси ёзда, тахминан 50 миллион евро ёки ундан юқори нархда сотишни режалаштирмоқда. Transfermarkt портали Буаддининг ҳозирги трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда футболчи 18 та ўйинда қатнашиб, битта голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Лил футболчисига қизиқмоқда