date

Барселона Лаутаро Мартинесга қизиқмоқда


Барселона 2026 йилга келиб жамоанинг ҳужум чизиғида Роберт Левандовскини алмаштирадиган футболчини трансфер қилишни режалаштирмоқда. Сўнгги ҳафталарда каталон клуби Германиянинг Бавария клуби ҳужумчиси Гарри Кейн ва Италия А Сериясидаги Интер форварди Хулиан Алварес билан боғлиқ миш-мишлар марказида бўлди.

Бироқ, таниқли журналист Руди Галетти хабар беришича, Барселонанинг трансфер рўйхатида Интер жамоаси сардори Лаутаро Мартинес ҳам бор. Галетти ўз мақоласида шундай ёзди: "Мартинес спорт директори Декунинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.

У жамоа учун кейинги йирик юлдузни изламоқда." 28 ёшли Лаутаро Мартинес ҳозирда Интер билан 2029 йил ўртасига қадар амал қилувчи шартномага эга. Трансфермарк портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Лаутаро Мартинесга қизиқмоқда