date

Тальяфико Жаҳон чемпионати форматига норози


Аргентиналик футболчи Николас Тальяфико Жаҳон чемпионатининг янги форматига танқидий муносабат билдирди. Бу ҳақда у АҚШ пойтахти Вашингтонда мусобақанинг гуруҳ босқичи қуръаси ўтказилгач маълум қилди.

"Бу менга ёқмайди. Ҳатто Қатар Жаҳон чемпионати ҳам менга жуда узоқ давом этгандек туюлди.

У ерда масофалар деярли йўқ эди, ҳамма нарса яқин эди. Аммо бу сафар мусобақа бир ҳафта кўпроқ давом этади ва финалга қадар етиб борадиган жамоалар учун бу жисмоний ва руҳий жиҳатдан жуда қийин бўлади", - дейди Тальяфико derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг финал босқичи 2026-йил 11-июнда бошланиб, 19-июлгача давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тальяфико Жаҳон чемпионати форматига норози